Тошкент тиббиёт академияси соғлиқни сақлашнинг замонавий йўналишлари бўйича малакали кадрлар тайёрлайдиган нуфузли олий таълим муассасаларидан биридир. Бугунги кунда академиянинг олтита факультетида бакалаврият босқичида уч ярим мингга яқин, магистратурада олти юздан зиёд талаба таълим олмоқда. Олти юз нафардан зиёд профессор-ўқитувчи ёшларга таълим бермоқда. Шулар жумласида 1-сон Болалар касалликлари кафедраси мудири, профессор Халматова Б.Т. йилнинг энг яхши профессори унвонига сазовор бўлдилар.