2018 йил 16 октябрьда Болалар касалликлари №1 ассистенти Ш.А.Ибрагимова томонидан тиббий педагогика 404 С гуруҳи билан биргаликда “Болаларда меъда ва ўн икки бармоқли ичак яраси касаллиги“ мавзусида очиқ дарс ўтказилди.Ўтказилган амалий машғулотда хозирги пайтда бу муаммо касалликлар орасида кўп учраши ва ташхиснинг қийинлиги, сурункали жараёнга ўтиш ва асорталаниши хавфи юқорилиги, олиб келувчи сабаблар кўплиги билан ажралиб турувчи меъда ва 12 бармоқли ичак яра касаллиги кенг ва тушунарли кўринишда ассистент ва талабалар томонидан тўлиқ ёритиб берилди. Дарсда касалликнинг этиологияси, патогенези, ташхисот мезонлари, киёсий ташхисоти ва замонавий даволаш усуллари баён этилди.