Маънавий-марифий ишлар

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда бузғунчи ғояларга қарши бунёдкор тарғибот тизими шаклланиб, янада такомиллашиб бормоқда. Бунда, айниқса, давлатимиз раҳбари Ш.М. Мирзиёевнинг маънавият ва маърифат соҳасига бўлган доимий эътибори беқиёс аҳамият касб этмоқда.

Шу муносабат билан кафедрамизда хам маънавий марифий ишлар жадал амалга оширилиб келмоқда.

ОМХ факультетининг 2 курс талабалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфидаги Ўзбекистон Давлат табиат музейига ташриф буюрдик. Табиат музейи — энг кекса илмий-маърифий муассаса ҳисобланади. У 1876 йил 12 июлда ташкил этилган. Музейда қуйидаги 4 бўлим фаолият кўрсатади: флора-фауна бўлими, геология-география бўлими, илмий-маърифат бўлими, фонд бўлими. Ўзбекистон Давлат табиат музейи Ўзбекистондаги музейлар ичида биринчи бўлиб табиатни намойиш қилишнинг ландшафт усулини ишлаб чиқди ав ўз экспозицияларида амалга оширди. Бу усул табиат ҳодисаларини ўзаро боғлиқлиги тўғрисида яққол тасаввур беради. Музей фондида 400 мингдан ортиқ намуна бор: шу жумладан, 300 мингдан ортиқ ҳашаротни ўз ичига олган Ўрта Осиёда энг йирик энтомология фонди, минг варақ гербарийдан иборат ботаника фонди ҳамда зоология ва география материаллари фақатгина Ўзбекистон олимлари ўртасида эмас, балки Мустақил Ҳамдўстлик Мамлакатларида ҳам машҳур.

 

Fikr bildirish

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.