Россия Федерацияси Қозон тиббиёт университети, госпитал педиатрия кафедраси профессори С.Я.Волгинанинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида ТТА талабалари учун ушбу таниқли шифокор билан учрашув бўлиб ўтди.
Маълумот учун: Олий тоифали шифокор 1986 йилдан бери малакага эга, профессор, тиббиёт фанлари доктори 30 йилдан зиёд шифокори бўлиб хизмат қилган.
Мартабли меҳмон иштирокидаги тадбир академия раҳбарияти билан учрашувдан бошланди. Учрашувда икки томон тиббий таълимни замонавий босқичда ислоҳ этиш ҳақида суҳбатлашдилар.
Сўнг Светлана Яковлевна Тошкент тиббиёт академияси талабалари ҳамда Болалар касалликлари профессор-ўқитувчилар таркиби билан учрашди ва «Моддалар алмашинувининг наслий касалликлари, Орфан касаллиги» мавзусида маъруза билан чиқиш қилди
ТТА да замоннинг таниқли тиббий мутахассислари билан шу каби маърузаларни ташкиллаштириш ёш тиббий кадрлар ва бўлажак тиббий мутахассислар учун халқ соғлиғини сақлашда юксак чўққиларга эришишга туртки бўлиб ҳизмат қилади.