“Мустақиллик дарси”

5-сентябр – биринчи ўқиш куни ТТА 1-сон Болалар  касалликлари кафедрасида кафедра муири, профессор Б.Т.Халматова томонидан “Мустақиллик дарси” ўтказилди. Дарсда ТТА  талабалари, профессор-ўқитувчилар,  клиник ординаторлари ва барча қизиқувчи ҳодимлар қатнашдилар. Маъруза Ўзбекистон мустақилигининг 27 йиллиги муносабати билан табрик сўзларидан бошланди. Профессор ўтган 27 йил давомида эришилган ютуқлар ва келгуси йилларда ҳаракатлар стратегиясига кўра режалаштирилган ишлар юзасидан тўлиқ ва жуда қизиқарли маълумотларни бердилар. Ватанимиз ривожида иқтидорли ёш кучларни аҳамияти нечоғлик мухимлигини таъкидлаб ўтдилар. Маъруза якунида талабалар томонидан тушган саволларга аниқ, тўлиқ ва кенг қамровли жавоб бердилар.

 

 

Leave a Reply

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.