Илмий ишлар

Кафедра илмий йўналишининг номи: Ташқи муҳит омилларини эътиборга олган ҳолда болалар орасида кенг тарқалган вирусли ва бактериал касалликларнинг этиологияси, патогенези, кечишининг ўзига хос хусусиятлари, ташхисот усуллари, давоси ва олдини олиш чораларини такомиллаштириш.

 Мавзунинг фрагменти: «Болалардаги бронх-ўпка ва аллергик касалликларни даволаш усулларини такомиллаштириш»

Ишнинг мақсадиболаларда кечувчи бронх-ўпка ва аллергик касалликлар давосини оптималлаштириш

Изланиш вазифалари:

  1. Бронх-ўпка ва аллергик касалликларнинг замонавий даволаш усуллари билан танишиш
  2. Клинико-анамнестик текшириш асосида болаларда бронхиал астма ва аллергик дерматит ривожланиш сабабларини кўп олмилли тахлил усусли орқали аниқлаш
  3. Атипик пневмония ва аллергик касалликларнинг клиник-лаборатор белгиларини кўрсатиш
  4. Бронх-ўпка ва аллергик касалликлар давосини такомиллаштириш

     Илмий янгилиги:

  • ТТА аллергология ва пульмонология бўлимига госпитализация қилинган беморлар орасида аллергик касалликларнинг тарқалиши ўрганилди
  • Болаларда бир қанча аллергик касалликларининг бирга намоён бўлиш сабаблари ўрганилди
  • Тез-тез бронх-ўпка ва аллергик касалликларга чалинувчи болаларнинг адаптацион жараёнлари ўрганилди.

     Амалий ахамияти:

  • Кўп омилли анализ орқали болаларда бронхиал астма ривожланишининг хавф омили ўрганилди.
  • Болаларда атипик пневмонияни даволашда орал антибиотикларнинг самараси клиник ўрганилди (Меристат, Сумамокс, Клабел, Кларитромицин).
  • Бронхиал астмаси бор болаларда Беклазон ва Монтелукастни биргаликда қўллаш самарадорлиги ўрганилди.

Кафедра ходимлари ТТА микробиология ва вирусология кафедраси билан хамкорликда илмий изланишларни олиб боришмоқда.

Бугунги кунда ТошФарМИ ходимлари билан биргаликда «Яллиғлланиш ва гижжа инвазиясига қарши Мэкретин дори воситасини ишлаб чиқиш ва тиббиёт амалиётига жорий этиш» ИСС 2014-8 мавзусида грант ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси фарм қўмитаси билан хамкорликда маҳаллий дори воситаларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаш мақсадида Клабель, Бисептол, Амоксициллин (суспензия), Антифлю Кидс ва Гриппостоп дори воситаларининг болалар касалликларини даволашдаги самарасини ўрганиш мақсадида клиник синовлар ўтказилди. Олинган натижалар асосида мақолалар ва тезислар чоп этилди.