Ўқув ишлари

Bakalavriat

Барча факультетлар учун Давлат таълим стандарти асосида алохида намунавий ва ишчи дастурлар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Биринчи машғулотда талабаларга фаннинг электрон модули тақдим этилади. Амалий машғулотлар ва маърузалар янги педагогик технологиялар асосида олиб борилади. Педиатрия фанини ўқитишда талабаларга бемор ва унинг ота-онаси билан мулоқат қилиш кўникмаларини эгаллаш, хар куни талабалар билимини назорат қилиш, семинар дарсларини ташкил қилиш, инглиз тили улушини кўпайтириш, беморлар курациясини ўтказиш, амалий кўникмаларни эгаллашга асосий эътибор берилади. 3 курсда талабалар болалар касалликлари пропедевтикаси ва эрта ёшдаги болаларда учрайдиган касалликларни ўрганишади. 4-5 курсда катта ёшдаги болалар орасида кенг тарқалган касалликларга эътибор берилади. Тиббий-профилактика факультети талабаларига дарс бериш жараёнида болалар касалликларни олдини олиш чоралари, олий маълумотли хамшира факультети талабаларига дарс бериш жараёнида эса беморларга малакали парвариш кўрсатиш кўникмаларини ўргатишга алохида эътибор берилади.

Кафедрада дарс беришнинг асосий тамойиллари

Кафедрада талабаларга билим беришда фанлараро вертикал ва горизонтал интеграцияга алоҳида эътибор берилади. Умумий амалиёт шифокори болалар орасида кенг тарқалган касалликларни эрта ташҳислаш, тиббий ёрдам кўрсатиш, тез-тез касалланувчи болаларни соғломлаштириш ва инфекцион касалликларнинг олдини олиш учун профилактик чораларни ва вакцинацияни ўтказишни билиши лозим. Кафедра ходимлари талабаларда клиник фикр юритиш, дарсга тайёрланиш ва беморлар билан ишлаш жараёнида мустақил бўлишлари, педиатрияда этика ва деонтологияга тамойилларига амал қилишларига эътибор беришади.

 Даволаш ва тиббий-педагогика факультетларининг 3 курс талабалари учун амалий машғулотларнинг тематик режаси

  1. Педиатрияда этика масалалари. Болалик даврлари. Соғлом болаларнинг жисмоний ривожланиши мониторинги. Болани клиник текшириш хусусиятлари. Жисмоний ривожланишдан ортда қолиш. Асаб ва сезги тизимининг АФХ. Зарарланиш семиотикаси.
  2. Соғлом болани овқатлантириш. 1 ёшгача болани табиий овқатлантириш. 1 ёшгача бўлган болаларни сунъий ва аралаш овқатлантириш. Қўшимча овқатлантириш қоидалари. Турли ёшдаги болаларни овқатлантириш.
  3. Суяк тўқимасининг тузилиши, ўсиши ва гормонал назорати. Ўзгаришлар семиотикасиСуяк метаболизмининг ўзгариши (Рахит ва спазмофилия). Этиологияси, патогенези, клиникаси, диагностикаси, қиёсий ташҳиси, давоси ва профилактикаси.
  4. Нафас тизими АФХ. Текшириш усуллари. Ўзгаришлар семиотикаси. Бронхитлар. Этиологияси, патогенези, клиникаси, диагностикаси, қиёсий ташҳиси, давоси ва профилактикаси. Кўкрак ёшидаги болаларда хуштаксимон нафас олиш
  5. Қон айланиш тизимининг АФХ. Ҳомила ичи қон айланиши. Текшириш усуллари. Зарарланиш семиотикаси. Юрак туғма нуқсонлари. ЮТН гемодинамик ўзгаришлар.
  6. Қон ҳосил қилиш тизимининг АФХ. Турли ёшдаги болалар периферик қонининг нормативлари. Ўзгаришлар семиотикаси. Танқислик анемиялари. Этиологияси, патогенези, клиникаси, диагностикаси, қиёсий ташҳиси, давоси ва профилактикаси.
  7. Нормада ошқозон-ичак тизими. Ўзгаришлар семиотикаси. Ошқозон-ичак тизимининг функционал бузилишлари. Оқсил-энергетик танқислик. Овқат етишмовчилиги ва семизлик.
  8. Сийдик ҳосил қилиш ва чиқариш тизимининг АФХ. Текшириш усуллари. Ўзгаришлар семиотикаси. Сийдик чиқариш йўллари инфекцияси.

Даволаш ва тиббий-педагогика факультетларининг 4 – 5 курс талабалари учун амалий машғулотларнинг тематик режаси

  1. Болaлaрдa ўткир пневмония нинг кечиш хусусиятлaри, этиологияси, пaтогенези, клиникaси, диaгностикaси, қиёсий тaшхиси, дaволaш вa профи лaктикaси.
  2. Болaлaрдa бронхиaл aстмaнинг кечиш хусусиятлaри, этиологияси, пaтогенези, клиникaси, диaгностикaси, киёсий тaшхиси, дaволaш вa профилaкти кaси.
  3. Юрак ритмининг бузилиши. Этиологияси, патогенези, клиникаси, диагностикаси, қиёсий ташҳиси, давоси ва профилактикаси. Миокардитлар.
  4. Ўткир ревмaтик иситмaнинг кечиш хусусиятлaри, этиологияси, пaтогенези, клиникaси, диaгностикaси, қиёсий тaшхиси, дaволaш вa профилaкткaси.
  5. Ювенил ревмaтоид aртрит. Этиологияси, пaтогенези, клиникaси, диaгностикaси, киёсий тaшхиси, дaволaш вa профилaктикaси.
  6. Болaлaрдa сурункaли гaстродуоденит, ме’дa вa 12 бaрмоқли ичaк ярa кaсaллигининг кечиш хусусиятлaри. Этиологияси, пaтогенези, клиникaси, диaгностикaси, қиёсий тaшхиси, дaволaш вa профилaктикaси.
  7. Болаларда меъда ва 12 бармоқли ишак яра касаллигининг кешиш хусусиятлари. Этиологияси, патогенези, клиникаси, диагностикаси, қиёсий ташхиси, даволаш ва профилактикаси.
  8. Болаларда инфекцион гломерулоннефритлар. Этиологияси, патогенези, клиникаси, диагностикаси, қиёсий ташҳиси, давоси ва профилактикаси.

Даволаш ва тиббий-педагогика факультетларининг 3 курс талабалари учун маърузаларнинг тематик режаси

  1. Педиатрия фанининг тарихи. Болалик даврлари. Жисмоний ривожланиш мониторинги.
  2. Соғлом болаларни овқатлантириш тамойиллари.
  3. Рахит.
  4. Оқсил-энергетик етишмовчилик.
  5. Танқислик анемиялари.
  6. Болалар иммун тизимининг хусусиятлари.

Даволаш ва тиббий-педагогика факультетларининг 4-5 курс талабалари учун маърузаларнинг тематик режаси

  1. Болаларда пневмония.
  2. Болаларда бронхиал астма.
  3. Болаларда ўткир ревматик иситма.
  4. Ювенил ревматоид артрит.
  5. Яра касаллиги.
  6. Инфекцион гломерулонефрит.

Кафедра ходимлари томонидан қуйидаги адабиётлар нашр қилинган:

  1. Педиатрияда синдромал ташҳисот, 2010
  2. Bolalar kasalliklari, 2012
  3. Детские болезни, 2013
  4. Сестринское дело в неонатологии, 2014
  5. Neonatologiyada hamshiralik ishi, 2014