8-mart Xalqaro xotin-qizlar bayramiga bag’ishlangan tadbir

8-mart Xalq’aro xotin-qizlar kuni munosabati bilan davolash fakulteti, 1-son Bolalar kasalliklari kafedrasida davolash fakultetining 411-guruh tomonidan bayram tadbiri o’tkazildi.

Bayramni institutimizning davolash fakulteti dekani Xalmatova B.T. barcha ayollarni bayram bilan tabriklab, yurtboshimiz Shavkat Mirziyoyev Miromonovichning xalqimizning barcha ayollariga yo’llagan tabrigini o’qib eshtirdilar. Shundan so’ng fakultetimizning faol talaba yigitlari tomonidan go’zal va latofatli ayollar uchun sovg’alar va qiziqarli bayram kechasi tashkilashtirildi.

Fotolavhalar:

1-mart — Zulfiya va Muhammad Alining tavalludi

1-mart — Zulfiya va Muhammad Alining tavallud sanasi

1-mart O‘zbekistonda nafaqat bahor faslining kirib kelishi sanasi sifatida ardoqlanadi. Aynan shu kuni bir qator san’at arboblarining tavallud sanalari ham nishonlanadi.

Taniqli o‘zbek shoirasi va tarjimoni Zulfiya tug‘ilganiga 103 yil to‘ldi. Uning she’riyati o‘z vaqtida nafaqat O‘zbekistonda, balki boshqa davlatlarda ham katta shuhrat qozondi. Zulfiya yorqin san’atkor, inson qalbi bilag‘oni va ayollar huquqlari kurashchisi sifatida tanildi.

 

O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan san’at xodimi, bastakor Ikrom Akbarov hayot bo‘lganida, bugun 97 yoshga to‘lar edi. Uning “Navro‘z” simfoniyasi ayniqsa katta mashhurlikka erishgan. Akbarov merosi bugungi kunga qadar O‘zbekiston musiqa san’atida muhim o‘rin tutadi.

 

Shuningdek, shoir, publitsist, adabiyotshunos va tarjimon, O‘zbekiston yozuvchilar uyushmasi raisi Muhammad Ali 76-bahorini nishonlamoqda. 1992-yilda u “O‘zbekiston xalq yozuvchisi” unvoniga ega bo‘ldi, 1999-yilda esa “Mehnat shuhrati” ordeni bilan taqdirlandi.

Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги муносабати билан кафедра жамоаси хамда даволаш факультетининг 4 курс талабалари билан биргаликда маданий-маърифий  тадбир  ўтказилди.

Тадбирни кафедра мудири, профессор Халматова Б. Т. очиб бериб,  ғазал мулкини султони , бобомиз Алишер Навоийнинг Хаёти ва ижоди хақида  сўз олиб бордилар.

Тадбир давомида қизиқарли ва ҳаммага манзур бўладиган “Алишер Навоий ва Гули”, “Шох Хусайн Байқаро ва Алишер Навоий дўстлиги” саҳна кўринишлари талабалар томонидан жуда чиройли қилиб  ўйналди. Бундан ташқари шоир ғазалларидан  ассистентларимиз  томонидан қўшиқлар куйланди. Тадбир иштирокчилари томонидан бундай сахна кўринишлари қарсаклар орқали  қўллаб-қувватлаб борилди.

1 декабр халқаро ОИТСга қарши кураш куни

oits

Кафедра жамоаси  30 ноябр 2016 йил тиббий педогогика факультетининг  404 гурух талабалари билан  биргаликда 1 декабр халқаро ОИТСга қарши кураш кунига бағишланган тадбир уюштирдилар. Тадбирни кафедра мудири, профессор Халматова Б. Т. очиб бердилар: 1 декабр – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ОИТСга қарши кураш халқаро куни деб эълон қилинган бўлиб, бу йил у 25-марта нишонланмоқда. БМТга кўра, ушбу хасталикка чалинишнинг олдини олиш ва даволаш бўйича кўрилаётган чораларга қарамасдан, СПИДни юқтирган инсонларнинг сони юқорилигича қолмоқда. Ташкилот яқин келажакда ОИТС-ВИЧ вирусини юқтириши кутилаётган инсонлар сонини эълон қилган, БМТ ушбу қарам аввал-бошидаги башоратларга нисбатан камлигини, аммо ҳали ҳам бу рақам 33 миллион атрофида эканини маълум қилади. Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ОИТСни юқтирган уч мингдан ортиқ бемор қайд этилган. Талабалар доклад ва презентациялари билан фаол қатнашдилар шунингдек кун мавзусига бағишланган деворий газета ва сахна кўринишлар намойиш қилдилар.

Фотолавхалар:

image (7) image (12)

image (8)

image (9)

Маънавий-марифий ишлар

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда бузғунчи ғояларга қарши бунёдкор тарғибот тизими шаклланиб, янада такомиллашиб бормоқда. Бунда, айниқса, давлатимиз раҳбари Ш.М. Мирзиёевнинг маънавият ва маърифат соҳасига бўлган доимий эътибори беқиёс аҳамият касб этмоқда.

Шу муносабат билан кафедрамизда хам маънавий марифий ишлар жадал амалга оширилиб келмоқда.

ОМХ факультетининг 2 курс талабалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфидаги Ўзбекистон Давлат табиат музейига ташриф буюрдик. Табиат музейи — энг кекса илмий-маърифий муассаса ҳисобланади. У 1876 йил 12 июлда ташкил этилган. Музейда қуйидаги 4 бўлим фаолият кўрсатади: флора-фауна бўлими, геология-география бўлими, илмий-маърифат бўлими, фонд бўлими. Ўзбекистон Давлат табиат музейи Ўзбекистондаги музейлар ичида биринчи бўлиб табиатни намойиш қилишнинг ландшафт усулини ишлаб чиқди ав ўз экспозицияларида амалга оширди. Бу усул табиат ҳодисаларини ўзаро боғлиқлиги тўғрисида яққол тасаввур беради. Музей фондида 400 мингдан ортиқ намуна бор: шу жумладан, 300 мингдан ортиқ ҳашаротни ўз ичига олган Ўрта Осиёда энг йирик энтомология фонди, минг варақ гербарийдан иборат ботаника фонди ҳамда зоология ва география материаллари фақатгина Ўзбекистон олимлари ўртасида эмас, балки Мустақил Ҳамдўстлик Мамлакатларида ҳам машҳур.