Кафедра тарихи

1-СОН БОЛАЛАР КАСАЛЛИКЛАРИ» КАФЕДРАСИ ТАРИХИ

 

“Болалар касалликлари” кафедраси узоқ тарихга эга.  Кафедра 1920 йилда доцент  А.Н. Устинов томонидан  тузилган.  А.Н. Устинов 1922 йилгача кафедрани бошқарган.  1922 йилдан 1924 йилгача кафедрани Василий Иванович Лысенко (1885-1946йй) – тиббиёт фанлари доктори, профессор бошқарган. У  Харьков университети тиббиёт факультетини  тамомлаган, «Иссиқ иқлим шароитида болаларни рационал овқатлантириш” тўғрисида 40 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. 1936 йилда Лысенко В.И. болаларни овқатлантириш кафедрасини тузган, 1945йилда эса, педиатрия факультетининг болалар касалликлари кафедрасини тузган.

1927-1930 йилларда  кафедрани  Николай Иванович Осиновский –тиббиёт фанлари доктори, профессор бошқарган. Осиновский Н.И. 1919 йилда Ҳарбий-тиббий академияни тугатган. Докторлик  диссертациясини  1922 йилда  химоя  қилган. Унинг асосий ишлари цинга, қизилча, церебро-спинал  менингит, ошқозон-ичак касалликларининг клиникаси, ташҳисига бағишланган.

1930 йилдан  1960йилгача кафедрани  Рафаил Самуилович Гершенович (1889 – 1960 йй)  тиббиёт фанлари доктори, профессор, хизмат кўрсатган фан арбоби, Берлин ва Париж педиатрлар жамияти корреспондент аъзоси бошқарган.  Гершенович Р.С. 1907 йилда  Париж университети  факультетини тамомлаган. Докторлик диссертациясини 1935 йилда ҳимоя қилди,   Ошқозон-ичак тракти касалликлари, пеллагра, болалар сили, лейшманиоз, қон касалликларини ташҳислаш ва даволаш бўйича 150дан ортиқ ишлар муаллифи ҳисобланади.

Бу йилларда  кафедрада  И.Ф. Фазилов, М.А. Мирзамухамедов ишлаган. Кафедранинг илмий йўналиши болаларда ошқозон – ичак патологиясига бағишланган.

1935йилда талабалар сони кўпайганлиги мунособати билан  тиббий-гигиеник ва даволаш факультетлари очилди.  Бу кафедрани 1935йилдан 1966 йилгача Константин Герасимович Титов (1898 – 1970 йй) —  тиббиёт фанлари доктори, профессор, хизмат кўрсатган  фан  арбоби бошқарди.

Титов К.Г.  1928 йилда САГУни  тиббиёт факультетини тамомлаган.   1936 йилда тиббиёт фанлари доктори илмий даражаси берилди. У 65дан ортиқ илмий  ишлари  болаларда ўпка ва  қон касалликларига бағишланган. Бу даврда кафедрада  В.П. Елецкая, И.Ф. Фазилов,  С.Ю. Шаюсупова, Т.К. Қодировалар фаолият юритган. Кафедранинг илмий йўналиши физиология, гистология ва суяк кўмиги ва ретикулоэндотелиал тизимлар патологиясига бағишланган.

1966-1967 йй ва 1975-1990 йилларда кафедрага Маннаф Атаматович Мирзамухамедов (1920 – 2002 йй) –тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби мудирлик қилди.  Мирзамухамедов М.А.  1943 йилда ТошДавТИни тамомлаган. 1949 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган, докторлик диссертациясини –  1975 йилда ҳимоя қилган. 150дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, илмий ишлари овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари ташҳисоти ва давосига бағишланган.

3 нафар фан докторлари ва 12 та фан номзодларини тайёрлаган. 1955-1966 йилларда  Самарканд тиббиёт институти ректори лавозимида ишлаган.  1967 – 1975 йилларда – Педиатрия илмий текшириш институти директори бўлиб ишлаган .  1977-1980 йилларда – ТошДавТИ  II- даволаш  факультети декани,  1980–1982йилларда – тайёрлов бўлими   декани бўлиб ишлаган. Ўзбекистон Республикаси бир нечта орден ва кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

1968 – 1972 йилларда кафедрага Орхон Сирожиддинович Махмудов (1927-2012 йй), тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Абу Райҳон Беруний номли Давлат мукофоти лауреати мудирлик қилган. Махмудов О.С. 1943 йилда ТошДавМИ тамомлаган. Номзодлик диссертациясини 1960 йилда, докторлик диссертациясини –  1966 йилда ҳимоя қилган.

10 дан ортиқ  фан докторлари ва  50 нафар фан номзодларини тайёрлаган. 300тадан ортиқ илмий ишлар муаллифи, илмий ишлари болалардаги юқумли касалликларнинг  долзарб муаммоларига қаратилган. 1966 – 1968 йилларда санитария –  гигиена факультети декани, 1968 – 1972 йилларда  институт  илмий ишлар бўйича проректори  бўлган. 1976 – 1983 йиллари  Педиатрия ИТИ  директори. 1983 – 1984 йилларда Ўзбекистон Соғлиқни Сақлаш Вазири ўринбосари бўлиб ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси бир нечта орден ва кўкрак нишонлари билан тақдирланган. Бу даврда кафедрада И.Ф. Фазилов, В.П. Елецкая, И.А. Исламбекова, С.Ю. Шаюсупова, Т.К. Кадырова, З.К. Файзиева, Д.Н. Худояровалар фаолият кўрсатишган.

1972 – 1975 йилларда кафедрага доцент Елецкая Валентина Павловна раҳбарлик қилган.

Шу вақтда ТошДавТИ болалар бўлими базасида тиббий гигиена ва стоматология факультетлари учун «Болалар касалликлари» кафедраси тузилган, унга профессор М.Р. Нуритдинов мудирлик қилган.

Майиддин Расулович Нуритдинов (1927 – 1996 йй) – тиббиёт фанлари доктори профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган шифокор.

Нуриддинов М.Р. 1952 йилда ТошДавТИни тамомлаган. 1956 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган, докторлик  диссертациясини – 1972 йилда ҳимоя қилган.  100дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Илмий ишлари болалар гематологияси ва ревматологиясига бағишланган.

1972– 1996 йилларда тиббий гигиена ва стоматология факультетларининг “Болалар касалликлари” кафедрасига мудирлик қилган.

1971 – 1972 йй. – ТошДавТИ  педиатрия   факультети  декани,  1972 – 1976 йй. – тайёрлов  бўлими декани,  1976 – 1978 йй. – ўқитувчилар малакасини ошириш  факультети  декани бўлиб ишлаган. 1978 – 1980 йй. – интернатура ва амалиёт декани бўлган.   1 фан доктори  ва 4 нафар фан номзодларини чиқарган. Бу даврда кафедрада қуйидаги ходимлар фаолият юритишган: Д.Н. Худоярова, М.Н. Ахунди,  З.К. Файзиева, И.М. Исамухамедов, Г.Н. Шоисламова, Ш.Ш. Абдусагатова, У.Ф. Амирова,  А.А. Захидова, О.Ш. Акрамова, Р.Р. Мирджураева, Т.И. Давидова, Ф.Х. Абызгильдина, И.Н. Низаметдинов, М.Х. Алимова, Д.Р. Курбанова, Д.Р. Салимова.

ТошДавТИ иккига ажралгандан сўнг,  профессор М.А. Мирзамухамедов раҳбарлик қилган кафедра янги ташкил қилинган институтда жойлашган, профессор М.Р. Нуритдинов кафедраси ТошДавТИ даволаш ва стоматология факультетлари учун фаолият юритган.

1996 -2008йй. Кафедрага  Ильхом Низамович Низаметдинов (1949 – 2011йй.) – тиббиёт фанлари доктори, профессор мудирлик қилган.   Низаметдинов И.Н. 1972 йилда СамМИни тамомлаган. Номзодлик диссертациясини 1980 йилда,   докторлик диссертациясини –  1992 йилда ҳимоя қилган. 200 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.   2 нафар фан доктори ва 7 та фан номзодларни тайёрлаган.

Низаметдинов И. Н. кафедра  мудири  бўлган  вақтда  кадрлар тайёрлаш  ва  илмий-амалий  ишлар  анъаналари сақланди. Бу вақтда кафедрада    қуйидаги ходимлар  фаолият юритишган:  тиббиёт фанлари доктори, доцент Шарапова М.Х., доцентлар: Д.Р.Курбанова, Э.А. Худайкулов,  М.Х. Алимова, катта ўқитувчи, т.ф.н. З.К. Файзиева,  ассистентлар: А.А. Захидова, О.Ш. Акрамова, Р.Р. Мирджураева, Т.И. Давидова, Ф.Х. Абизгильдина, Д.Р. Салимова.

Профессор Низаметдинов И.Н. журнал ва тўпламларда  200 дан зиёд илмий мақолалар,  3та монография, 56 услубий қўлланма муаллифи,  50 тадан ортиқ илмий конференциялар ўтказган,  2  нафар фан доктори ва 7 фан номзоди рахбари, 14 та  клиник ординаторлар тайёрлаган. Кафедрада  Голландия тиббиёт маркази ва Қозоғистон Давлат тиббиёт университети  поликлиник  педиатрия  болалар  иммунология ва аллергология  курси  кафедраси  билан  узвий  боғлиқликлар  йўлга қўйилган.

1999 йилдан I ТошДавТИ  да 6-7 курслар учун “Болалар касалликлари” кафедраси ташкил этилган. Кафедрага тиббиёт фанлари доктори, профессор Ахмедова Дилорам Ильхомовна (1956 й.т.) раҳбарлик қилган. Ахмедова Д.И. 1980 йилда САМПИ (хозирги ТошПМИ) тамомлаган. Номзодлик диссертациясини 1989 йилда,  докторлик диссертациясини 1997 йилда ҳимоя қилган. Болаларда шошилинч ҳолатлар, чақалоқлар гемолитик касалликлари ташҳислаш ва даволаш тўғрисида 150дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.  «Соғлом авлод» дастури Давлат комиссияси аъзоси ҳисобланади. Ахмедова Д.И. рахбарлигида 2 докторлик ва 10 тадан ортиқ номзодлик диссертациялари химоя қилинган. Бу вақтда кафедрада қуйидаги ходимлар фаолият юритишган: проф. Иноятова Ф.И., доцент Арифова Г.А., ассистентлар:  т.ф.н. Халматова Б.Т., т.ф.н. Абдазимова У.Т., т.ф.н. Ишниязова Н., т.ф.н. Шадманова Ф.Д., Абдуллаева Д.Т.

2005 йилда    Тошкент тиббиёт академияси  ташкил топди ва 6-7 курслар учун  “Болалар касалликлари” кафедраси 4-5 курслар учун “Болалар касалликлари  неонатология ва тиббиёт генетикаси» кафедраси билан бирлаштирилди. Кафедрага  профессор Низаметдинов И.Н. раҳбарлик қилди (2008 йилгача). Бу вақтда кафедрада қуйидаги ходимлар ишлаган: д.м.н. Халматова Б.Т., д.м.н. Шарапова М Х., д.м.н. Рахманова Л.К., доц. Курбанова Д.Р., доц. Худайкулов Э.А., катта ўқитувчилар: Файзиева З.К., Шадманова Ф.Д., ассистенты: Миррахимова М.Х., Салимова Д.Р., Мухамедова П.И., Абдазимова У.Т., Мекенбаева Р.Т., Бобоева У.Р., Шамсиева Э.Р., Каримова Б.Н., Касимова М.Б., Ахмедова Г.Х., Носиров М.А., Ядгарова Д.У.

Кафедрага  2008йилдан  2012  йилгача кафедрага  АН РУз  академиги Даминов Турғунпўлат Обидович (1941й.т.) раҳбарлик қилди. Бу вақтда кафедра «Юқумли касалликлар ва педиатрия» кафедраси деб номланди.

Т.А.Даминов 350 дан ортиқ илмий ишлар, 4 та дарслик, 12та монография муаллифидир, унинг раҳбарлиги остида 5 илмий тўплам чиқарилган.

Даминов Т.О рахбарлигида 19 докторлик ва 40 дан зиёд номзодлик диссертациялари химоя қилинган.

Бу вақтда кафедрада профессорлар: Камилов А.И., Туйчиев Л.Н., Халматова Б.Т., Шарапова М Х.,  доцентлар: Курбанова Д.Р., Худайкулов Э.А., Агзамходжаева Н.С., Миррахимова М.Х., Магзумов Х.Б,  Шукуров Б.В., Худайкулова Г.К.,   Абдукаххарова М.Ф.,  Таджиева Н.У., катта ўқитувчилар: Файзиева З.К.,  Аладова Л.Ю., Бегматов Б.Х., Ибрагимов Б.Э.,  ассистентлар: Мекенбаева Р.Т., Бобоева У.Р.,  Абдуллаева Д.Т., Шамсиева Э.Р.,  Сотиболдиева Н.Р., Каримова Б.Н., Касимова М.Б., Ахмедова Г.Х., Муминова М.Т. фаолият юритишган.

2012 йилда кафедра “Болалар касалликлари” деб номланди ва кафедрага тиббиёт фанлари доктори, профессор Холматова Барно Турдиходжаевна раҳбарлик  қилиб  келмоқда.

Ҳозирги даврда каферада қуйидаги ходимлар фаолият кўрсатмоқдалар:  доцентлар: Курбанова Д.Р., Худайкулов  Э.А., Миррахимова М.Х., катта ўқитувчилар:  т.ф.н. Абдуллаева Д.Т., т.ф.н.. Шамсиева Э.Р., т.ф.н.. Сотиболдиева Н.Р., ассистентлар: Ахмедова Г.Х., Ташматова Г.А., Ибрагимова Ш.А., Расулова М.М., Рахматова Ф.Ў., Саидхонова А.М., Нишанбоева Н.Ю.