Фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни ва маъсуляти

12.04.2019 йил “Чиғатой махалласи ТТА нинг №1сон болалар касалликлари кафедраси билан хамкорликда махалла фуқаролари билан “Фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни ва маъсуляти” мавзусида  семинар ўтказилди.

Қатнашдилар: ТТА нинг 1-сон болалар касалликлари кафедраси ассисентлари: Нишонбоева Н.Ю., Саидхонова А.М., Ташматова Г,А., Нурматова Н.Ф., Абдуллаева М.М.,Сотиболдиева Н.Р. ва махалла раиси, махалла фаоллари, фуқаролари.

Суҳбат дастури:

Кириш сўзи, махалла раиси очиб берди.

Сухбат мавзуси “Фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни ва маъсулияти”

Савол-жавоб, фикр алмашинуви.

Якуний сўз.

Сухбат аввалида Чиғатой махалласи раиси ТТА дан келган ассисентлар Нишонбоева Н.Ю, Саидхонова А.М, тингловчиларга таништирди, хамда бугунги семенарни ўтказишдан мақсад, кўзланаётган натижалар хусусида ахборот берди.

Шундан сўнг ТТА нинг 1-сон болалар касалликлари кафедраси ассисентлари Нишонбоева Н.Ю., Саидхонова А.М., Тошматова Г.А., Нурматова Н.Ф., Абдуллаева М.М.,  ва Сотиболдиева Н.Р сўзга чиқди фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни ва маъсулияти тўғрисида тайёрлаб борилган маълумотларни тақдим этишди. Бугунги кунда фарзанд тарбиясидаги талаблар мутахасислар тавсиялари билан таништирилди. Йиғилишда иштирок этаётган ёш ота-оналар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Кафедра ходимлари фуқароларнинг барча саволларига аниқ жавоб бериб мисоллар ва тарқатма материалар билан тушинтириб беришди. Махалла фаолларида бугунги тадбир катта таасурот қолдирди ва ТТА ходимларини яна ташрифларини кутиб қолишларини айтишди.