Оналар мактаби

«1 – сон болалар касалликлари» кафедраси ходимлари томонидан ТТА 1 -клиника Болалар пульмонология бўлимида оналар мактаби ўзтказилди.

Қатнашдилар – б\пульмонология бўлими мудири Юлдашева Г. Г., бўлим шифокори Ибрагимова Ш. А. б\пульмонология бўлимида даволанаётган беморларни оналари: Ашурова, Хожиева, Алимардонова, Хакимова, Носирова, Зокирова, Туганова, Холмуродова ва б.

Кун тартиби:

Мавзу: “Болалардаги анемиянинг кечиши ва уни олдини олиш

 

Оналар мактабида кафедра ассистенти Нишонбоева Н. сўзга чиқиб боллардаги кам қонликни келиб чиқиш сабабларни, оқибатлари, клиник белгилари хақида тушунтириш олиб борди. Шунингдек касалликни олдини олиш ва даволашнинг самарали усуллари хақида гапирди.

Бола организмини тўғри шакллантириш, тўғри овқатлантириш, чиниқтириш каби ишларни вақтида олиб борилса болада касалга чалинувчанлик камайиши хақида ахборот бериб турли мисоллар келтирилди.

Фотолавхалар: