VIII терапия тармоғи бўйича ТИЖ семинари ўтказилди

2019 йил 26 март  куни Тошкент тиббиёт академиясида «Ёш олимлар кунлари» Талабалар илмий жамиятининг анжумани VIII терапия тармоғи бўйича 1-сон болалар касалликлари кафедраси маъсуллигида бўлиб ўтди. Анжуманда Ички касалликлар пропедевтикаси, 1-сон болалар касалликлари, 1 сон факультет ва госпитал терапия кафедраларида ўз илмий ишларини олиб борган талабалар фаол иштирок этдилар, анжуман жуда қизиқарли ва янгиликларга бой бўлди. Шунингдек анжуман иштирокчиларидан Кучкарова Гузал шарафли биринчи ўрин эгаси бўлиб кейинги босқичга йўл олди.