Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги муносабати билан кафедра жамоаси хамда даволаш факультетининг 4 курс талабалари билан биргаликда маданий-маърифий  тадбир  ўтказилди.

Тадбирни кафедра мудири, профессор Халматова Б. Т. очиб бериб,  ғазал мулкини султони , бобомиз Алишер Навоийнинг Хаёти ва ижоди хақида  сўз олиб бордилар.

Тадбир давомида қизиқарли ва ҳаммага манзур бўладиган “Алишер Навоий ва Гули”, “Шох Хусайн Байқаро ва Алишер Навоий дўстлиги” саҳна кўринишлари талабалар томонидан жуда чиройли қилиб  ўйналди. Бундан ташқари шоир ғазалларидан  ассистентларимиз  томонидан қўшиқлар куйланди. Тадбир иштирокчилари томонидан бундай сахна кўринишлари қарсаклар орқали  қўллаб-қувватлаб борилди.