Xush kelibsiz

Хурматли талабалар.

Бизнинг Республикамиз ахолининг ўртача ёшига нисбатан энг ёш хисобланади, аҳолининг 41%  яқини бу болалар ва ўсмирлардир.  Шунинг учун умумий амалиёт шифокори ўзининг кундалик амалиётида болалар муаммосига кўп вақт ажратишига тўғри келади. Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев оналар ва болалар саломатлигини яхшилаш чораларига катта эътибор берадилар, чунки соғлом онадан соғлом бола дунёга келади, соғлом авлод юрт келажаги ҳисобланади. Бизнинг кафедрамизда  педагоглар ёрдамида болалар организмининг ёшга оид анатомик-физиологик хусусиятлари, соғлом ва касал болаларни тўғри овқатлантириш тамойиллари, жисмоний ривожланиш мониторингини ўтказиш, болалар орасида кенг тарқалган касалликларни эрта ташҳислаш ва даволаш усуллари, болалар касалликларини олдини олиш йўлларини ўрганасиз. Умид қиламанки кафедрада ўқиш жараёнида Сизни қизиқтирган барча саволларга жавоб оласиз. Педиатрия фанини ўзлаштиришингизда Сизга омад тилаймиз.

Умумий амалиёт шифокорининг доимий фаолиятида болаларни соғломлаштириш, болалар орасида кенг тарқалган касалликларни эрта ташҳислаш, даволаш ва диспансер назоратини ўтказиш асосий ўринни эгаллайди. Шу сабабли умумий амалиёт шифокорини тайёрлаш дастурида “Педиатрия” фани киритилган. “1-сон болалар касалликлари” кафедрасида даволаш ва тиббий-педагогика факультетларининг 3-4-5 курс талабалари, тиббий профилактика факультетининг 4 курс ва Олий маълумотли ҳамшира факультетининг 2 курс талабалари таълим олишади. Шу билан бир қаторда кафедрада педиатрия мутахассислиги бўйича клиник ординаторлар тахсил олишади.

Мақсад ва вазифалар:

Пeдиaтрия фaни умумкaсбий фaнлaр мaжмуaсигa тaaлуқли бўлиб, у VII-X сeмeстрлaрдa ўқитилaди.

Фaннинг мақсади – талабаларда турли ёшдаги соғлом ва бемор болалар ва уларнинг ота-онаси билан мулоқат қилиш, болаларни текшириш, жисмоний мониторинг ўтказиш, болалик ёшида учровчи касалликларни ташхислаш, даволаш, профилактика ва реабилитация чораларини белгилаш бўйича кўникмаларни шакллантириш.

Фaннинг вазифалари:

  • соғлом ва бемор болалар ва уларнинг ота-онаси билан мулоқат қилишни ўргaтиш;
  • болаларда учрайдиган касалликларнинг этиологияси, патогенези, таснифи, клиник кўринишлари, асоратлари, даволаш тaмoйиллaрини ўргaтиш;
  • текшириш усуллари режасини тузиш ва УАШ тактикасини белгилашни кўрсaтиш;
  • клиник ташҳисни қўйиш ва қиёсий таққослаш ўтказишни ўргaтиш;
  • бемор болаларни реабилитация қилиш бўйиша билимни шакллантириш.

Кафедранинг ўқув базалари:

Педиатрия фани ТТА 1 клиникасининг болалар корпусида олиб борилади. Клиникада поликлиника, аллергология, пульмонология, кардионефрология, чақалоқлар бўлими, кўкрак ёшидаги болалар бўлими, жонлаштириш ва интенсив терапия бўлимлари мавжуд. Амалий машғулотлар замонавий компьютерлар билан жиҳосланган хоналарда олиб борилади. Кафедрада презентация ўтказиш учун видеопороектор мавжуд. Барча компьютерлар 3G Модем орқали Интернет тармоғига уланган.  Амалий кўникмаларни ўргатиш учун машғулотлар махсус ташкил қилинган лабораторияда олиб борилади. Ушбу лабораторияда муляжлар ва тематик стендлар мавжуд. Амалий дарс жараёнида талабаларга мавзу бўйича беморлар ва видеотасвирлар намойиш қилинади.

Кафедранинг таркиби: Бугунги кунда кафедрада профессор, 3 доцент, 3 катта ўқитувчи ва 5 ассистет фаолият кўрсатади. Кафедранинг илмий салохияти 75%ни ташкил қилади.

Бизнинг кафедрамиз сайтига хуш келибсиз!