Бош сахифа

Ассалому алекум Бизнинг веб-сайтимизга хуш келибсиз!!!

Бизнинг Республикамиз ахолининг ўртача ёшига нисбатан энг ёш хисобланади, аҳолининг 41%  яқини бу болалар ва ўсмирлардир.  Шунинг учун умумий амалиёт шифокори ўзининг кундалик амалиётида болалар муаммосига кўп вақт ажратишига тўғри келади. Республикамиз биринчи президенти Ислом Каримов оналар ва болалар саломатлигини яхшилаш чораларига катта эътибор берадилар, чунки соғлом онадан соғлом бола дунёга келади, соғлом авлод юрт келажаги ҳисобланади. Бизнинг кафедрамизда  болалар организмининг ёшга оид анатомик-физиологик хусусиятлари, соғлом ва касал болаларни тўғри овқатлантириш тамойиллари, жисмоний ривожланиш мониторингини ўтказиш, болалар орасида кенг тарқалган касалликларни эрта ташҳислаш ва даволаш усуллари, болалар касалликларини олдини олиш йўллари ўргатилади.

Умумий амалиёт шифокорининг доимий фаолиятида болаларни соғломлаштириш, болалар орасида кенг тарқалган касалликларни эрта ташҳислаш, даволаш ва диспансер назоратини ўтказиш асосий ўринни эгаллайди. Шу сабабли умумий амалиёт шифокорини тайёрлаш дастурида “Педиатрия” фани киритилган. “1-сон Болалар касалликлари” кафедрасида даволаш ва тиббий-педагогика факультетларининг 1-2-3-4 курс талабалари, тиббий профилактика факультетининг 4 курс ва Олий маълумотли ҳамшира факультетининг 2 курс талабалари таълим олишади. Шу билан бир қаторда кафедрада педиатрия мутахассислиги бўйича клиник ординаторлар тахсил олишади.